Жамият | 14:57 / 22.03.2019
5051
1 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳурдаги тезкор тадбир натижасида бир килограммга яқин гиёҳвандлик моддаси олинди

2019 йил 18 март куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, унинг давомида Шайхонтоҳур тумани Бобур кўчасида яшовчи Б.А. уйи ҳожатхонасида сақлаётган 6 дона целофан пакетларга ўралган жами 953,40 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид