Жамият | 13:00 / 23.03.2019
21060
5 дақиқада ўқилади

«Бугун ёнимда ухлаётган фарзандим эртага кўзини очармикин?». Муниса учун кўмакка шошилайлик

Фарзанд... Жигарбандларимиз билан ўтказган ҳар дақиқамиз ширин тушга ўхшайди. Аммо, уларнинг жони заррача қийналса, ота-она учун бунга тенг азоб йўқ бу оламда. Ижодий гуруҳимиз билан шундай машаққатларни бошидан кечираётган ёш оила томон йўлга тушдик. Бу хонадоннинг қизи Муниса оғир дард билан хасталанган. Тошкент вилояти, Тошкент туманида бу оила билан учрашдик.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

«Фарзандимиз 7 ойлик бўлганда, кардиограмма қилдирганмиз ва қизимизда юрак пороги борлигини билдик. Иккита туйнуги бор. Биттаси кичкина, шу сабабли битиб кетади деб айтишди. Иккинчисининг каттароқ бўлганлиги учун операция қилиш керак. Ҳар 3 ойда муолажа оласизлар, дейишди. Кимга кўрсатсак иложи борича тезроқ операция қилиш керак дейишяпти. Ўпкада ҳам босим ортаётган экан. Болада Даун синдроми ҳам борга ўхшаяпти. Тезроқ қилинмаса, операция 2 босқичда бўлади ва буни бола кўтариши даргумон дейишди. Операция ўзимизда қилинар экан. 26 миллион сўм маблағ кетар экан. Текширувларнинг ўзига ҳам ўртача 3 миллион сўмга яқин кетар экан.

Фарзандингизнинг касаллигини кўриш оғир, лекин эртага ҳам кўзини очармикин деган ўй яна ҳам оғирроқ. Ҳар куни шу саволни ўзимга бераман. Бугун ёнимда, бирга ухлаймиз. Эртага ҳам ёнимда бўлармикин? Эрталаб шу боламни уйғоқ ҳолда кўрармикинман, деб тураман. Юрак пороги хавфлилигини эшитганимдан бери қўрқувим янада ортди. Даун синдромини касаллик, деб билмайман. Бундан қўрқмайман, уялмайман. Худога беҳисоб шукр. Бу синовми ёки сабримни синашми, билмадим. Худойим шу боламни юрагини соғайтириб берса эди. Энг катта муаммомиз ҳозир – шу.

Хўжайиним ижарага машина олиб тирикчилик қилади. Улар бу қизимиз учун кўпроқ қийналмоқда. Уларнинг йиғлай олмасликлари энг катта муаммо. Балки, йиғласа керак. Бир четда кўз ёшларини артганини кўриб қоламан. Шу мавзуда гап очилса кетиб қолишлари, ҳаддан ташқари асабий бўлиб қолганликлари учун мендан кўра кўпроқ қийналётганлигини билса бўлади. Лекин, эртанги кундан умидимизни узмаймиз» дейди бемор онаси Гулноза Истатова.

Меҳрли бу оила озгина туртки сабаб, уларни қийнаб келаётган ташвишдан халос бўлишади. Бу учун катта маблағ шарт эмас. Биздан озгина саховат улар учун етарли. Қўлимизда шундай шароит бор экан, уларга ёрдам қилайлик. Қизалоқ Мунисанинг соғайишига кўмак берайлик. Оиланинг дуоси билан икки дунё саодатига эришайлик.

Гулноза Истатова (онаси) номига очилган пластик карточка:

Click/PayMe: 8600 0424 3797 5989 (Агробанк)

МФО: 00162

ИНН: 201614828

Нақд пул топширганда: 23116000100000162001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 23118000000000162001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 23120000600000162001

Телефон рақами: (90) 137-02-44

                                 (93) 586-57-52

Баҳодир Аҳмедов


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзуга оид