Жиззах вилояти халқ қабулхонасига мудир тайинланди
Жиззах вилоят ҳокимлиги мажлислар залида ташкил этилган йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги халқ қабулхонаси мудирини тайинлаш бўйича ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилишича, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усманов, вилоят ҳокими Эргаш Салиев, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари, ҳамда шаҳар, туман халқ қабулхоналари мудирлари иштирок этди.
Йиғилишни вилоят ҳокими Эргаш Салиев очиб берди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усмановга сўз навбатини берди.
Усмонов сўзга чиқиб, Жиззах вилояти ҳамда шаҳар ва туманлардаги халқ қабулхоналари фаолиятига тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, Узоқов Байрамбек Жиззах вилояти халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланди.
У 2018 йилнинг декабрь ойидан буён вилоят халқ қабулхонаси мудири вазифасини бажарувчиси бўлиб ишлаб келаётган Илҳом Ҳазратқулов ўрнида иш бошлади.
Узоқов Байрамбек 1953 йилда Фориш туманида туғилган. 1974 йилда Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтини ва 1987 йилда Новосибирск олий партия мактабини тамомлаган.
Узоқ йиллар давомида ижро органи соҳасида фаолият юритиб келган. 2001-2010 йилларда Фориш тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
12:31 / 10.11.2024
2024 йилда Жиззах вилоятида болалар иштирокида 59 та ЙТҲ содир бўлди
09:56 / 24.09.2024
Жиззахда ҳайдовчи Дамасга катта ёшдаги 14 кишини миндириб ҳаракатланди
14:28 / 08.09.2024
Бировнинг номига 20 млн сўм кредит олиб ўзлаштириб юборган шахс ушланди
01:05 / 16.08.2024