Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Шароф Рашидовтумангаз” газ таъминоти бўлими газчилари Ж.А. ва Ғ.Х. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Д.И.ни алдагани аниқланди.
Маълум бўлишича, улар фуқарога гўёки хонадонидаги табиий газ ҳисоблагичи бузилганлигини айтиб, ушбу ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирмасликлари эвазига 10 млн сўм талаб қилган. Шунингдек, улар муқаддам 5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Тадбир давомида газчилар томонидан олинган 5 млн сўм пул маблағининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







