Жаҳон | 22:55 / 23.03.2019
6729
1 дақиқада ўқилади

Мина ҳақидаги хабардан сўнг Москвадаги иккита савдо марказидан 3,5 мингга яқин киши эвакуация қилинди

“Миналаштирилганлик” ҳақидаги хабардан сўнг Москва шимолидаги XL савдо марказидан 850 дан ортиқ киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда фавқулодда хизмат вакилига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.

"Портлаш хавфи ҳақидаги хабардан сўнг Дмитровское шоссе, 89-уйда жойлашган XL савдо марказидан 850 дан ортиқ киши эвакуация қилинди", - деб маълум қилган агентлик суҳбатдоши.

Москва шимоли-шарқидаги яна бир йирик савдо-кўнгилочар марказидан эса 2,6 минг киши эвакуация қилингани айтилмоқда.

Хабар қилинишича, Дмитровское шоссе, 163-уйда жойлашган "РИО" савдо-кўнгилочар маркази миналаштирилгани ҳақида аноним таҳдид келиб тушган. Шундан сўнг 2,6 минг киши эвакуация қилинган.

Айни вақтда ҳар икки савдо марказида қидирув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Февраль ўрталарида Санкт-Петербургда мина ҳақидаги аноним хабарлар туфайли бир суткада 90 мингга яқин киши эвакуация қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид