Жамият | 12:10 / 23.03.2019
15807
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекконцерт» йилнинг фаол санъаткорларини тақдирлади

22 март куни Тошкентдаги «Ал-Азиз» ресторанида «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан йилнинг энг яхши санъаткорлари, санъат намоёндалари ва ҳамкорликда фаолият юритувчи матбуот вакилларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Kun.uz мухбири хабар беришича, тадбирда устоз санъаткорлар Ортиқ Отажонов,  Фаррух Зокиров, Ғуломжон Ёқубов ва ҳозирги кунда фаол ижод қилаётган бошқа ёш санъаткорлар тақдирланди. 

«Бу норасмий байрам тадбиримиздан мақсад ҳар қандай вақт халқ хизматларига лаббай деб жавоб берадиган санъаткорларни рағбатлантириш ҳисобланади», - дея таъкидланади тадбирда. 

Тадбир давомида байрам сумалаги тайёрланган ва ташриф буюрган меҳмонлар учун байрам дастурхони ёзилган

Баҳодир Аҳмедов
Тайёрлаган Баҳодир Аҳмедов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид