Жамият | 09:30 / 26.03.2019
4988
1 дақиқада ўқилади
Реклама

АТ “Савдогарбанк” яна валюта биржаси савдоларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди

2019 йил 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан валюта қонунчилиги соҳасида камчиликларга йўл қўйганлиги учун АТ “Савдогарбанк”га нисбатан валюта биржаси савдоларда иштирокини чеклаш чоралари қўлланди.

Шу билан бирга чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича мижозларнинг барча талаблари ички валюта бозорида тўлиқ қондирилди.

Белгиланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этилиши натижасида банк 2019 йил 26 мартдан валюта биржаси савдоларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Ҳозирги вақтда банкда барча банк операциялари ўрнатилган тартибда бажарилмоқда.

АТ “Савдогарбанк” мижозларига уларнинг ишончи ва қўллаб-қувватлаганлари учун самимий миннатдорчилик билдиради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид