«Савдогарбанк» янги марказини ишга туширди
Хабарингиз бор, Президентнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида Ўзбекистоннинг банк тизими хусусида танқидий ва таҳлилий масалалар ўртага ташланди. «2020 йилдан бошлаб ҳар бир банкда кенг кўламли трансформация дастури амалга оширилади. Бу борада банкларимизнинг капитал, ресурс базаси ва даромадларини ошириш алоҳида эътиборимиз марказида бўлади. Банк тизимида тадбиркорларни қўллаб-қувватлайдиган «лойиҳалар фабрикаси» фаолиятини йўлга қўйишимиз лозим», – дейилади мурожаатномада. Дарҳақиқат, ҳар бир банк ўзининг амалга ошириши лозим бўлган йўналишларни танлаб олди.
Ўзбекистон банк тизими соҳасида бир неча йиллардан буён аҳолига беминнат хизмат кўрсатиб келаётган «Савдогарбанк» мамлакат президенти томонидан билдирилган фикрлар асосида мижозларга қулайлик тақдим этиш йўлида изланмоқда.
Жумладан, 2020 йилнинг 31 январь санасида Тошкент давлат аграр университетида «Савдогарбанк»нинг маркази ўз фаолиятини бошлади. Бу марказда мижозлар учун кенг кўламли банк хизматлари кўрсатилади. Нега айнан аграр университет танланди? Бу ҳудудда мингдан ортиқ профессор ўқитувчилар билан бирга 7 мингдан зиёд талабалар таҳсил олади. Қолаверса, Қибрай тумани Салар қўрғони ўрганилганда банк хизматлари кўрсатилмаслиги, энг яқини эса Қибрай тумани марказида жойлашган маълум бўлган. Бу эса яқин атрофда истиқомат қиладиган аҳолига бир қадар қийинчилик туғдиргани тайин.
Банкимиз хизматчилари юридик ва жисмоний шахсларга қуйидаги хизматларни кўрсатадилар:
- Маслаҳат бериш ва ахборот хизматини кўрсатиш;
- Банк амалиётлари ва ҳисоб-китобларини ўтказиш;
- Юридик ва жисмоний шахсларга банкдан маблағ бериш ва бунинг учун зарур бўлган ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ҳамда доимий назорат остига олиш;
- Халқаро пул ўтказмалари;
- Ҳисобварақлар ҳолати ва бажарилган амалиётлар ҳақида кўчирмалар ва бошқа турдаги маълумотларни бериш;
- Коммунал ва бошқа тўловларни қабул қилиш;
- Пул маблағларини қабул қилиш ва бериш, касса хизматларини кўрсатиш.⠀
Президент мурожаатномасида таъкидланганидек, банк соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий мақсади – тижорат банкларини мижоз учун ишлашга ўргатишдан иборат. «Савдогарбанк»нинг ҳам ўзгармас принципи ҳам шундай: аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш орқали Ўзбекистон банк тизимида муносиб ўринни эгаллаш. Бунга банкнинг моддий ва маънавий ресурсидан оқилона фойдаланган ҳолда, албатта, эришилади.
Ишончингиз учун ташаккур!
Батафсил маълумот www.savdogarbank.uz сайтида.
Телефон: +998 (71) 200-27-00
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:37 / 01.10.2019
«Савдогарбанк» устоз ва мураббийларни қутлайди
12:50 / 17.06.2019
«Савдогарбанк» шохобчалари 24/7 режимида узлуксиз хизмат кўрсатмоқда
09:30 / 26.03.2019
АТ “Савдогарбанк” яна валюта биржаси савдоларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди
16:51 / 12.07.2018