Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда “Book challenge” лойиҳаси доирасида янги кутубхона очилди ва 2 мингдан ортиқ китоб совға қилинди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.
Агентлик раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар, вилоятнинг ахборот-кутубхона марказлари ва зиё масканлари фаолияти билан танишди.
Президент ташаббуси асосида ташкил этилаётган “Book challenge” лойиҳаси доирасида Гулистон шаҳри марказида тантанали тадбир ўтказилди ҳамда вилоят ҳокими бошчилигидаги раҳбар ходимлар томонидан вилоятдаги кутубхона ва мактабларга 2 мингдан ортиқ китоб совға қилинди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов ва вилоят ҳокими Ғафуржон Мирзаев Сайхунобод туманининг Ўзбекистон маҳалласида яшовчи тадбиркор аёл Гавҳарой Ҳусанова томонидан ташкил этилган шахсий кутубхонанинг очилиш маросимида иштирок этди ҳамда кутубхонага Президент совғаси – 1000 дан зиёд китобни топширди. Агентлик директори ва вилоят хокими кутубхонанинг илк аъзоси бўлишди.
Агентлик раҳбари, шунингдек, туманда барпо этилган “Жажжи билағон” нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросимида ҳам қатнашди. Ушбу муассасада инглиз ва рус тиллари чуқур ўргатилади, таълим олувчилар учун барча замонавий шароитлар яратилган. Комил Алламжонов бу каби масканларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришда Агентлик ўз лойиҳалари билан иштирок этишга тайёр эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
10:19 / 09.02.2026
Сирдарёда автомобилсозлик бўйича ўқув-тренинг маркази ташкил этилади
15:42 / 09.01.2026
“Сен “гўшт”сан, ўлигинг ҳам, тиригинг ҳам бизники, дейишди” – Россия-Украина урушида қатнашган сирдарёлик йигит ҳикояси
12:19 / 30.12.2025
Сирдарёда машина каналга тушиб кетиши оқибатида 4 йигит ҳалок бўлди
09:13 / 27.12.2025