Ўзбекистон | 20:50 / 28.03.2019
17328
1 дақиқада ўқилади

Фото: Қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини тўсатдан текшириш давом этмоқда

26 март куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинларининг жанговар тайёргарлигини мажмуавий текшириш бошланган эди.

Машғулотлар давомида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари «Муборак» ва «Нуристон» умумқўшин дала-ўқув майдонларига, шунингдек, ҳаво ва ер орқали маҳаллий нотаниш ҳудудларга ташланди.

Бундан ташқари, жанговар машғулотларга Марказий ҳарбий округга қарашли айрим бўлинмалар ҳам жалб этилган бўлиб, улар Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг асосий кучларига жанговар кўмак бериш мақсадида ҳарбий техникалар орқали маршни амалга оширди ва белгиланган ҳудудга жойлашди.

28 март куни ҳарбий хизматчилар ҳамда бўлинмалар томонидан жанговар тайёргарлик фанлари бўйича назорат-текширув машғулотларидан синовлар топшириши бошланди.

Эслатиб ўтамиз, машғулотларнинг асосий мақсади бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлиги ва бирлигини таҳлил қилиш ҳамда баҳолашдан, ҳарбий қисмлар, техника ва қурол-аслаҳаларнинг ўқув-жанговар вазифаларни бажаришга шайлигини текширишдан иборат.

Мавзуга оид