Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда яна бир юқори мансабдор шахс ушланди. Бу сўнгги икки кундаги иккинчи ҳолат
Хабаровск ўлкасининг собиқ губернатори Виктор Ишаев Москвада қўлга олинди. Бу ҳақда 28 март, пайшанба куни «Лента.ру» ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбага асосан хабар берган.
Манба сўзларига кўра, Ишаев губернаторлик даврида содир этилган қатор лавозим жиноятларида гумонланмоқда. Россия Тергов қўмитаси унинг қўлга олингани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаб, тафсилотларни очиқламаган.
«Интерфакс» маълумотларига кўра, Виктор Ишаев ўрмон саноати соҳасидаги фирибгарлик бўйича иш юзасидан ушланган. Хабаровск ўлкаси маъмуриятида тинтувлар ўтказилмоқда.
Виктор Ишаев Хабаровск ўлкасини 1991-2009 йилларда бошқарган. 2009 йил апрель ойида Путиннинг Узоқ Шарқ федерал округидаги вакили лавозимига тайинланган, 2012-2013 йилларда Узоқ Шарқни ривожлантириш вазири бўлган. Кейинчалик, 2018 йилгача «Роснефть»нинг вице-президенти лавозимида лойиҳаларни мувофиқлаштириш бўйича маслаҳатчиси сифатида ишлаган.
Бундан олдин, Россияда собиқ вазирлардан бири қўлга олингани, у уюшган жиноий гуруҳ ташкил этишда айбланаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:47 / 09.03.2026
Хабаровскдаги 75 нафар ўзбекистонлик маҳбус билан суҳбат ўтказилди
19:45 / 05.01.2026
“Вазият яхшиланишига ишониш – фантастика”: фаоллар Хабаровскда ўлган мигрант воқеаси ҳақида
23:08 / 03.01.2026
Россияда мигрантлар яна калтакланди. Бир ўзбекистонлик вафот этди
10:57 / 03.01.2026