Ўзбекистон | 16:04 / 29.03.2019
8176
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Ипотека-банк: Ҳудудларда сайёр қабул ва учрашувлар ўтказилмоқда

«Ипотека банк» АТИБ раҳбарияти томонидан жойларда тадбиркорлар ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқот ва сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Мамлакатимизда банк тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва барқарорлигини ошириш, мазкур тизимга аҳоли ишончини мустаҳкамлаш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда кўрсатилаётган банк хизматларининг тури ва кўламини кенгайтириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бугунги кунда «Ипотека банк» акциядорлик тижорат ипотека банки томонидан ҳам мижозларга таклиф қилинаётган банк хизматлари ҳамда маҳсулотлари турлари тобора кенгайиб бормоқда.

Шунингдек, белгиланган чора-тадбирлар асосида ҳудудларда аҳоли ҳамда банк мижозларининг молиявий саводҳонлигини ошириш, банк хизматлари истеъмолчиларини сифатли ва тезкор банк хизматлари билан таъминлашга, муаммоларни бартараф этишга қаратилган сайёр қабул ҳамда аҳоли ўртасида ўқув машғулотлари ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 26 март куни Ипотека-банк раҳбарияти томонидан Фарғона вилояти Риштон тумани ҳокимияти биносида ўтказилган сайёр қабул давомида фуқароларнинг асосан тадбиркорлик фаолиятини, жумладан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар олишда дуч келаётган айрим муаммолар, тўсиқлар ҳамда уларни қийнаётган саволлар билан мурожаат этдилар.

- Банкимиз томонидан ҳам бугунги кунда мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда, - дейди «Ипотека банк» АТИБ Бош офиси бўлими бошлиғи Зафаржон Турғунов. - Аммо ҳанузгача чекка ҳудудлард яшовчи юртимиз аҳолиси банклар томонидан жорий қилинаёган замонавий банк хизматлари, омонатларни мобил илова орқали бошқариш усуллари, тез ва қулай тарзда ажратилаётган кредитлар ҳақида етарли маълумотларга эга эмас. Шунинг учун ҳам улар баъзи муаммоларга дуч келмоқда. Мана бундай учрашувларда эса биз банк хизматлари бўйича маълумотларни тушунтиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Бугунги сайёр қабул давомида ҳам фуқароларимиз чакана савдо, оилавий тадбиркорликни амалга ошириш учун имтиёзли кредитлар олиш, банк омонати ҳамда пластик карта масалалари бўйича мурожаат қилишди ва улар бўйича зарур амалий тавсияларимиз, маслаҳатларимизни бердик.

Ипотека-банк раҳбарияти томонидан тадбиркорлар ва аҳоли иштирокида юзма-юз ўтказилган сайёр қабулда қатор муаммолар жойида ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш, текшириш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар тегишли банк мутахассислари томонидан назоратга олинди.

Шунингдек, сайёр қабулдан сўнг, мазкур банк раҳбарлари ва мутахассислари томонидан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3620-сонли қарорига асосан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий барқарорлиги даражасини ошириш, уларнинг оқилона қарор қабул қила олишга йўналтирилган билим, кўникма ва ёндашувларини шакллантириш ҳамда ҳаётга татбиқ этиш борасида банк мижозларининг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида ўқув-машғулоти ҳам ўтказилди.

Машғулот давомида «Ипотека банк» АТИБ Фарғона вилоят филиали бўлим бошлиғи Алишер Абдуллаев банкдаги омонат турлари ва уларнинг шартлари, «Ҳар бир оила -тадбиркор» дастури асосида имтиёзли кредитлаш тартиблари ва механизмлари ҳақида сўз юритди. Жорий йилнинг ўтган даврида «Ипотека банк» АТИБ Фарғона вилоят филиали томонидан «Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури асосида ўзларига бириктирилган ҳудудда яшовчи аҳолига 6 миллиард сўмдан ортиқ кредитлар ажратилган.

Аҳоли ва банк мижозлари ўртасида самимий, ошкора мулоқотлар асносида ўтказилган ўқув машғулоти аҳоли ва йиғилиш иштирокчилари ўртасида самимий қарши олинди.

Facebook: fb.com/ipotekabankofficial
Instagram: instagram.com/ipotekabank.uz
Сайт: www.ipotekabank.uz

«Ипотека банк» АТИБ Матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид