21:27 / 29.03.2019
29669

Месси: «Яхши футболчилар кўп, аммо Роналду улар орасида эмас»

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Ювентус»га ўтиб кетган Криштиану Роналду ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Роналдуга қарши ўйнаш осон бўлмаса-да, ёқимли эди. У «Реал»да ўйнаб юрганида совринларни ютиб олишни ёқтирардим. У ҳеч қаерга кетмаса, зўр бўларди. «Ювентус»ни жуда ҳурмат қиламан, Криштиану туфайли жамоа жуда кучайди.

Дунёда яхши футболчилар кўп - Неймар, Мбаппе, Суарес, Азар. Аммо Роналду улар орасида эмас, у мен билан», - деб Месси сўзларини келтирмоқда AS.

Top