Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рим папаси ва Марокаш қироли Қуддус бўйича чақириқ билан чиқишди
Фото: Vatikan matbuot xizmati
Рим папаси Франциск ва Марокаш қироли Муҳаммад VI Қуддуснинг мақомини "уч диннинг умумий мероси" бўлган шаҳар сифатида сақлаб қолиш чақириғи билан чиқишди. Улар Рим католик раҳбарининг Марокашга ташрифи чоғида ана шу мазмундаги чақириқни имзолашди.
"Қуддуснинг инсоният умумий мероси шаҳри мақомини, айниқса, уч дин учун аҳамиятли бўлган учрашув жойи ва тинчликда яшаш рамзи сифатида сақлаб қолишга чақирамиз", - дейилади ҳужжатда.
Францискнинг Марокашга ташрифи асосий мавзуси экстремизм ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадидаги динлараро мулоқот ҳисобланади.
Рим папасининг Марокашга сафари 31 мартга қадар давом этади.
Мавзуга оид
09:55 / 17.04.2026
Лев XIV “дунёни вайронага айлантираётган золимлар”ни кескин қоралади
19:52 / 15.04.2026
Трамп ва Лев XIV баҳси. Воқеалар занжири
16:52 / 14.04.2026
Трамп Рим папасини танқид қилди ва ўзининг Исо қиёфасидаги суратини эълон қилди
16:39 / 26.12.2025