Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги сайлов жараёнида 4 киши ҳалок бўлди
Туркияда маҳаллий ҳокимият, фуқаролар ўз-ўзини бошқариш органлари учун ўтказилган 19-сайловлар якунига етди. Аввал мамлакат шарқидаги 32та провинция, сўнгра уларнинг барчаси сайловлар бўйича ўз ишини якунлади, деб хабар бермоқда Туркия Олий сайлов комиссияси вакили.
Овоз бериш ҳуқуқига эга 57 миллион Туркия фуқаросининг 80 фоизга яқин қисми сиёсий тадбирда иштирок этгани билдирилмоқда.
Туркия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, сайлов ўтказилиши давомида оммавий тартибсизлик кузатилмади. Шунга қарамай, айрим сайлов участкаларида сиёсий партия тарафдорларининг тўқнашувлари кўзга ташланган. Оқибатда тўрт нафар турк фуқароси ҳалок бўлди.
Мамлакат парламентар бошқарувдан президентликка ўтгандан буён биринчи марта ўтказилаётган муниципал сайловда шаҳар мэри, ҳудудий парламент аъзолари, маҳаллий ҳокимият вакиллари, қишлоқ оқсоқоли ва оқсоқоллар кенгаши аъзолари сайланди. Айни пайтда сайлов натижалари сарҳисоб қилинмоқда.