Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook сайлов арафасида ҳиндистонлик фойдаланувчиларнинг 700га яқин саҳифасини ўчириб ташлади
Facebook компанияси "Ҳиндистон миллий конгресси" мухолифатчи партиясининг IT-департаменти билан боғлиқ 687та саҳифа ва аккаунтни ўчириб ташлади. Бу ҳақда Facebook киберхавфсизлик бўлими раҳбари Натаниэль Глейхер маълум қилди.
"Ушбу интернет-жамиятлардаги саҳифаларни ўчиришимизнинг сабаби – уларнинг умумий ҳаракати: улар ўз шахсларини яшириш учун сохта номлардан фойдаланишади ва ортларида ким турганини яширишади", - дея Глейхердан иқтибос келтиради NDTV телеканали. Глейхернинг қайд этишича, бу аккаунтлар "Ҳиндистон миллий конгресси" партиясига алоқадор.
Ҳиндистонда парламент қуйи палатасига бўлиб ўтадиган сайловларда 900 млнга яқин киши иштирок этади. Овоз бериш 11 апрелдан 19 майгача бўлиб ўтади.