“Ўзбекэнерго” АЖ раиси ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилди
“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоев Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги ўзи таҳсил олган 5-мактабда бўлиб, мактаб кутубхонасига 150 турдан ортиқ китоблар тўпламини совға қилди, деб хабар беради “Ўзбекэнерго” АЖ матбуот хизмати.
Шунингдек, жамият раиси мактабга ташрифи давомида таълим муассасаси меҳнат жамоаси ва ўқувчилар билан китобнинг инсон шахси ва маънавияти шаклланишидаги аҳамияти хусусида учрашув ҳам ўтказди.
— Бугун мактабимизни аъло баҳоларга тугатган собиқ ўқувчимиз, “Ўзбекэнерго” АЖ раиси Улуғбек Мустафоев мактаб кутубхонаси фонди учун китоблар совға қилди, — дейди мактаб директори Тўлқин Эгамназаров. —Тўғриси, бундай совғадан жуда ҳам хурсанд бўлдик. Албатта, раҳбарларимизнинг бундай хайрли ишлари келажакда ўз мевасини бермасдан қолмайди.
Шу билан бир қаторда,“Ўзбекэнерго” АЖ раиси ташаббуси билан мактаб ўқувчилари учун “Жиззах ҳудуддий электр тармоқлари корхонаси”АЖ мутасаддилари иштирокида “Маънавият соатлари” доирасида “Энерготежамкорлик – давр талаби” мавзусида маънавият дарси ўтиб берилди.
Мавзуга оид
14:11 / 16.01.2023
Видео: Президент энергетика соҳаси масъулларини танқид қилди
10:55 / 27.08.2021
Алишер Султонов: Навоийда қурилаётган янги қуёш фотоэлектр станцияси 31 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлайди
11:06 / 12.04.2021
«Ҳудудий электр тармоқлари» раиси: «Айни вақт таъминот юзасидан энг яхши кунлар»
22:09 / 16.03.2021