Иқтисодиёт | 12:14 / 01.04.2019
38216
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди 

Фото: Егор Алеев/ТАСС

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 29,65 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 8419,62 сўмни ташкил этган.

1 евро курси 47,28 сўмга арзонлашиб, 9444,29 сўмга тенг бўлди.

1 рубль 1,58 сўмга пасайиб, 128,14 сўмга тенг бўлиб турибди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид