Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
350 млн сўмни олиб чиқиб кетиш мақсадида хонадонга бостириб кирган босқинчилар гуруҳи ушланди
2017 йил 23 июль куни бир нечта номаълум шахс Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида яшовчи А.Х.нинг уйига бостириб кирган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Улар унинг турмуш ўртоғи С.А. ва 13 ёшли қизи Я.М.нинг оғиз ҳамда қўлларини боғлаб, 350 млн. сўм пулларни полиэтилен сумкаларга жойлаб кетаётганларида, ушбу уйга яқин жойда тарвуз сотаётган А.Х.нинг акаси У.Х. номаълум шахсларни кўриб қолади.
У.Х. уларни тўхтатмоқчи бўлганида, уни уриб, тан жароҳат етказиб, сумкани ташлаб воқеа жойидан яширинганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни аввалги содир этган жинояти учун ушланган, вақтинча Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи С.Ж. билан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида, С.Ж. босқинчилик жиноятини жиноий шериклари Ж.А., Ж.Э., Ш.С. ҳамда А.И. билан бирга содир этганликлари аниқланди ва улар ушландилар.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
19:28 / 20.06.2026
Сирдарёда танишининг пулини қалбаки долларга алмаштириб қўйган аёл ушланди
22:59 / 05.05.2026
"Синглимни хўрлашган": Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик ҳақида репортаж
19:28 / 01.05.2026
Сирдарёда қотилликда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
14:14 / 23.03.2026