Ўзбекистон | 20:46 / 03.04.2019
12920
2 дақиқада ўқилади

Мираброр Усмонов вафот этгани муносабати билан унинг сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилди

2019 йил 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати хабар берди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Қонуни 4-моддаси ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Қонуни 5, 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб тайинланган Мираброр Зуфарович Усманов вафот этганлиги муносабати билан унинг сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилди.

Шунингдек, 8-Ақманғит сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати Жамиля Абдукадировна Ниязова вафот этганлиги муносабати билан унинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мажлисда Марказий сайлов комиссияси ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Мавзуга оид