Жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамда Мираброр Усмонов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида 18 ёшгача бўлган имконияти чекланган ёшлар ўртасида “Ёрқин келажак” парашахмат турнири кўтаринки руҳ, самимий муҳит ва катта қизиқиш билан ўтказилди. Шунингдек, турнирда республикамизнинг турли вилоятларидан келган иштирокчилар ҳам фаол қатнашдилар. Шунингдек, турнирда республикамизнинг турли вилоятларидан келган иштирокчилар ҳам фаол қатнашдилар.

Мазкур мусобақа нафақат спорт тадбири, балки ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қобилият ва имкониятларини намоён этишга хизмат қилувчи муҳим ижтимоий лойиҳа сифатида аҳамият касб этди. Қайд этиш жоиз, ушбу турнир иккинчи бор ташкил этилмоқда — илк мусобақа ўтган йили ўтказилиб, кенг жамоатчилик томонидан юқори баҳоланган эди.

Турнир давомида иштирокчилар ўртасида дўстона муҳит шаклланиб, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш руҳи яққол намоён бўлди.

Мусобақа рапид шахмат форматида, швейцарча тизим асосида 9 турдан иборат тарзда ташкил этилди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунида энг кучли иштирокчилар аниқланди.

Мусобақада қарийб 100 нафар ёш шахматчи иштирок этиб, улар ўзларининг юқори тайёргарлиги, стратегик фикрлаш қобилияти ва ғалабага бўлган қатъий интилишини намоён этдилар.

🏆 Мусобақа ғолиблари:

10 ёшгача бўлганлар тоифасида:

1-ўрин — Фахриддинова Юлдузхон

2-ўрин — Яқубжанов Отабек

3-ўрин — Хайрулин Эмилиан

14 ёшгача бўлганлар тоифасида:

1-ўрин — Бахтиёров Хусан

2-ўрин — Эргашов Нурмуҳаммад