Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шифокорлар малакасини ошириш масаласида муаммолар учраётгани маълум бўлди
Фото: parliament.gov.uz
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича комиссияси ҳамда Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Республика ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини ўрганиш давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”да белгиланган тадбирларнинг ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, жорий йилинг 24 январь — 18 март кунлари Қонунчилик палатаси Спикери раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи ҳудудлар кесимида барча туман ва шаҳарларни қамраб олган ҳолда, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини ўрганди.
Йиғилишда Ишчи гуруҳининг фаолияти давомида кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини оширишга тўсқинлик қилаётган муайян муаммолар аниқлангани айтиб ўтилди. Хусусан, аксарият туман ва шаҳарларда шошилинч тиббий ёрдам, болалар реанимацияси, туғруқ, неонатология ва болалар бўлимларида аҳоли сони ва касалланиш ҳолати ҳисобга олинмагани натижасида шифо ўринлари етишмаслиги кузатилган.
Шунингдек, аҳоли кам истиқомат қиладиган олис ва чекка ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида штат нормативларига кўра, умумий амалиёт шифокорлари, тор соҳа мутахассислар ва патронаж ҳамширалари учун штатларнинг кам ажратилгани ушбу ҳудудларга малакали мутахассисларни ишга жойлаштиришда ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Бундан ташқари, шифокорларнинг малакасини ошириш масаласида ҳам муаммолар учрамоқда. Бугунги кунда шифокорлар республика бўйича атиги учта олий таълим муассасасида малакасини оширади. Шу сабабли, шифокорлар малакасини ошириш ваколатини барча тиббиёт марказларига бериш ҳамда масофадан туриб малака ошириш механизмларини жорий этиш, депутатларнинг фикрича, бу борадаги кўплаб оворагарчилик, ортиқча вақт ва маблағ сарфининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
Шу ва шунга ўхшаш бир қатор муаммоларни бартараф этиш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган бўлиб, мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш механизмлари ҳамда белгиланган тадбирларни амалга оширишнинг аниқ муддатлари ва масъул ижрочилари белгилаб олинди.
Мавзуга оид
22:25 / 31.03.2026
Наманганда аёл укол олаётганда вафот этди
11:42 / 18.03.2026
Ўзи содир этган ҳуқуқбузарликни интернетга тарқатганлик учун жавобгарлик киритилмоқда
18:21 / 18.02.2026
Депутат сўровига вақтида жавоб бермаган амалдорлар билан прокуратура шуғулланади
09:42 / 04.02.2026