«UZDIGITAL TV» энди Сурхондарё аҳолисига ҳам ўз хизматларини таклиф этмоқда
«UZDIGITAL TV» компанияси 2017 йилдан бошлаб юртимиз ҳудудлари бўйлаб ўз хизматларини тақдим этиб келмоқда. Бу юқори сифатли рақамли телевидение билан Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Хоразм, Жиззах вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси қамраб олинган.
Мамнуният билан хабар қилишга шошиламизки, энди Жанубий минтақамиз – Сурхондарё вилояти аҳолисига ҳам рақамли телевидение пуллик хизматлари тақдим этилади. Сифатли тасвир ва овоздан баҳраманд бўлиш, замонавий технологияларнинг фазилатларидан фойдаланиш ва барча янгиликлардан хабардор бўлиш имконини беради.
Телеканаллар тўпламида ҳар қандай дид ва ёш учун контент танланган. Телетомошабинлар ўйин-кулги, илмий ва спорт дастурларини томоша қилишлари, болалар эса севимли мультқаҳрамонлари билан дам олишлари мумкин.
2019 йил 4 апрель куни рақамли телевидение етакчи провайдери «UZDIGITAL TV» компанияси Термиз шаҳри Тараққиёт кўчаси, 13 уй (почта биноси) да сотиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўлими иш фаолиятини бошлади. Сурхондарё вилояти аҳолиси учун рақамли телевидениенинг 3та пуллик хорижий телеканаллар тўплами мавжуд бўлади:
«Эконом плюс» – 10та хорижий телеканал, абонент тўлови 10 000 сўм;
«Стандарт» – 14та хорижий телеканал, абонент тўлови жисмоний шахслар учун 12 000 сўм ва юридик шахслар учун 16 000;
«Микс» – 32та хорижий телеканал, абонент тўлови жисмоний шахслар учун 18 000 сўм ва юридик шахслар учун 21 500 сўм.
Компаниянинг офисида бўлажак абонентларни керакли қурилмаларни танлашга ва хизматларга уланишга ёрдам берадиган малакали вакиллар кутиб олади.
«UZDIGITAL TV» сиз ва яқинларингизга ғамхўрлик қилади!
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:03 / 13.04.2022
“UZDIGITAL TV” – янги авлод рақамли телевидениеси!
20:10 / 15.06.2019
Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази ҳамда UZDIGITAL TV фаолияти қониқарсиз деб топилди
17:20 / 16.05.2019
«UZDIGITAL TV» энди Сирдарё аҳолисига ҳам ўз хизматларини таклиф этмоқда
18:15 / 11.04.2019