Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази ҳамда UZDIGITAL TV фаолияти қониқарсиз деб топилди

Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлисида “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” ДУК ҳамда “UZDIGITAL TV” МЧЖ фаолияти қониқарсиз деб топилди.
Вазирликнинг хабар беришича, ҳайъат мажлисида ҳар икки корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти ва хизматлар ҳажмини кенгайтириш бўйича амалга ошираётган ишлари тўғрисидаги масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Ҳайъат мажлисида “РРТМ” ДУК томонидан республика миқёсида телерадиоузатиш тармоғини эксплуатация қилиш, техник воситалар ишлашининг барқарорлиги ва узлуксизлигини таъминлаш, хизматлар сифатини таъминлаш, муаммоли ҳолатлар юзага келишининг олдини олиш бўйича жорий фаолиятида бир қатор камчиликларга йўл қўйилаётгани қайд этилди.
Муҳокамалар чоғида “UZDIGITAL TV” томонидан рақамли телевидение хизматлари асосан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолисига кўрсатилиши, қолган ҳудудларда абонентлар сони камлиги, “UZDIGITAL TV” МЧЖ хизматлари турларини ошириш ҳамда абонентлар сонини кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйилаётгани таъкидланди.
Ҳайъат мажлисининг тегишли қарорига асосан, “РРТМ” ДУК ва “UZDIGITAL TV” МЧЖ фаолияти қониқарсиз деб баҳоланди.
Маълум қилинишича, иш фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун ҳар икки корхона раҳбариятига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш ҳамда лавозимига лойиқлик масаласини кўриб чиқиш тавсия этилди.
Мавзуга оид

17:03 / 13.04.2022
“UZDIGITAL TV” – янги авлод рақамли телевидениеси!

17:20 / 16.05.2019
«UZDIGITAL TV» энди Сирдарё аҳолисига ҳам ўз хизматларини таклиф этмоқда

18:15 / 11.04.2019
«UZDIGITAL TV»га уланинг ва қурилмаларни имтиёзли тарзда харид қилинг!

19:01 / 04.04.2019