Ўзбекистон | 16:50 / 06.04.2019
4421
2 дақиқада ўқилади

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Heidelberg минтақавий директори билан учрашди

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов Германиянинг «Heidelberg» компанияси вакиллари, Шарқий Европа бўйича минтақавий директори Жозеф Мозер билан учрашди. Бу ҳақда агентлик раҳбари ўзининг Facebook’даги саҳифасида хабар қолдирган.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Айтилишича, матбаа ва полиграфия ускуналарини ишлаб чиқарувчи «Heidelberg» компанияси жаҳон бозорининг деярли ярми (50 фоизи)ни эгаллаган, дунёнинг 170 давлатида 250 та ўз тармоғига эга.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Учрашув давомида «Heidelberg» компания вакиллари Агентлик тизимидаги нашриётларнинг ишлаб чиқариш техникалари билан танишишди, нашриётларнинг мавжуд имкониятларини ўргандилар.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Учрашувда Ўзбекистон ва Германия компанияси билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш, мамлакатда полиграфия соҳасини янги даражага кўтариш, соҳани тубдан қайта ислоҳ қилиш ва ушбу йўналишга тажрибали мутахассисларни жалб қилиш борасида фикр алмашилди ва истиқболдаги режалар кенг муҳокама қилинди.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Мавзуга оид