Light | 13:00 / 06.04.2019
24226
8 дақиқада ўқилади

Лаб бўёғи, қулоқчин ва попкорн: дўстлар билан яна нималарни баҳам кўрмаслик керак

Ҳамкасбнинг телефонидан амалга оширилган қўнғироқ ичак инфекциясига олиб келиши мумкин.

Кўпчилик дўсти билан тароқ ёки лаб бўёғини бўлишиши, турмуш ўртоғига қўнғироқ қилиш учун телефонини бериш ёки кинотеатрда бутун компания учун попкорнни катта идишда харид қилишнинг салбий жиҳатларини кўрмайди. Нима учун бундай қилмаслик кераклиги ҳақида ҳикоя қиламиз.

  1. Пардоз воситаси

Тушь, упа, лаб бўёғи ва крем – буларнинг барчаси шахсий бўлиши керак. Ҳар бир одамнинг терисидаги микроорганизмлар таркиби индивидуал ва иммун тизимингиз барча микроблар – микробиомларга кўниккан.

Агар пардоз учун воситалардан фойдаланиш учун уларни ўзга кишига берсангиз, терингиздаги бактерия ва вируслар ушбу воситалар билан бирга ўтади. Крем банкаси ёки лаб бўёғи идишидаги иссиқ ва нам муҳитда улар кўчишни узоқ вақт кутиб ётишлари мумкин. Янги хўжайиннинг иммунитети эса сизники каби кучли бўлмаслик эҳтимоли бор.

Тушь ёки бошқа воситалар билан бирга дугонангизга конъюнктивит ёки тошмалар, баъзида ҳатто қизамиқ чақирувчи бактериялар, герпес ва грипп вирусларини ўтказишингиз мумкин.

Фото: Pixabay
  1. Қулоқчинлар

Қулоқнинг ичига кирадиган қулоқчинлардан фойдалансангиз, уларни дўстингизга берманг. Вақт ўтиши билан аксессуарда олтингугурт тўпланади, унда стафилококклар ёки йирингли таёқчалар каби турли микроблар яшашни ёқтиради. Мусиқа ва аудиокитобларни қанча кўп тингласангиз, микроорганизмлар кўпайиши учун шунча имконият яратилади.

Инфекцияни бериш ўрнига дўстингизга видео ва аудио ёзув ҳаволасини юборинг. Ҳеч бўлмаганда қулоқчинни антибактериал ёки спиртли салфетка билан артинг. Бу юқиш эҳтимолини камайтиради. Бироқ уни юз фоиз йўқ қилмайди.

  1. Озиқ-овқат маҳсулотлари

Бир неча киши бир идишдан попкорн еган вақтингизда унга сўлак парчалари билан одам оғиз бўшлиғидаги мингдан ортиқ микроблар бевосита ёки қўлингиздан тушади. Улардан кинотеатр креслолари тутқичлари ва сиз ушлаган бошқа буюмлардаги микроорганизмлар тушади.

Агар қаҳвахонада турмуш ўртоғингизнинг овқатидан татиб кўрсангиз, ўзингизни хавфга қўясиз. Клемсон университети профессори Пол Доусон ва Шимолий Каролина университети профессори Брайан Шелдон ҳар бир қошиқ билан ликопга 10 мингта микроб шўнғишини ҳисоблашган.

Бу грипп вируслари ёки ичак таёқчаси, шунингдек фарингит чақирадиган стрептококклар бўлиши мумкин. Агар шўрва жуда қайноқ бўлса, хавф камаяди: микроорганизмларнинг жуда кам қисми 50 даражадан ортиқ ҳароратни кўтаролмайди.

Фото: Pixabay
  1. Ичимликлар

Ёз кунида икки кишига нима учун алоҳида бутилкадан сув харид қилиш керак, битта каттасини олган маъқул деб ҳисобларсиз? Афсуски, овқатлар билан бўлгани каби микроблар «жим турмайди». Сув билан бирга организмингизга стрептококк, менингококклар, тепки ёки герпес вируси ёки бошқа патогенлар келиб тушади.

  1. Хўжалик воситалари

Пол ёки газ плитасини юваётганда қўлқоп киясизми? Уни ечгач қўлларингизни ювасизми? Албатта шундай қилиш лозим.

Биринчидан, қўлқоп ичида микроблар учун қулай иссиқ ва нам муҳит яратилади. Иккинчидан, ювиш вақтида санузелнинг ташқи томонида жами 75 мингдан ортиқ микроорганизмлар - сальмонелла, шигелла, норовирус ва бошқалар пайдо бўлади. Қўлқоплардан кейин қўлларни ювмаслик уларни ўзингиз истамаган жойларга олиб ўтиш эҳтимолини оширади. Санузел ва ошхона учун турли қўлқопга эга бўлиш энг мақбул ечим.

Ошхона ва ювиниш сочиқлари билан ҳам худди шундай. У ҳар бир кишида шахсий бўлгани мақбул. Акс ҳолда,  тери тошмалари, конъюнктивит ва терининг бактериал инфекциялари хавфини оширади. Оиланинг ҳар бир аъзоси учун қўл, юз ва тана учун индивидуал сочиқлар муаммони ҳал қилади. Адашиб кетмаслик учун турли рангдаги аксессуарларни сотиб олиш мумкин.

  1. Шахсий гигиена воситалари

Биринчидан, бу албатта тиш чўткаси. Оғиз бўшлиғининг микробиоми хилма-хил. У овқат ҳазм қилиш тизимига тушиши ҳисобга олинадиган бўлса, бегона хилма-хилликнинг ёқимли жиҳати йўқ.

Бегонанинг чўткасидан фойдаланиш сизни масалан стрептококк ёки норовируслар билан «мукофотлаши» мумкин. Синчковлик билан ювиш ёрдам бермайди, чунки барча микроорганизмларни ювиб ташлашнинг иложи йўқ.

Иккинчидан, тароқ: агар у ювилмаса ва дезинфекция қилинмаса, бактерияларга бир бошдан иккинчисига ўтишда ёрдам берилган бўлади. Бактерияларнинг ўзи бўлса майли, паразитлар ҳам янги ўлкаларни кашф этишга қаршилик қилмайди. Натижада педикулёз ва фолликулит пайдо бўлиши мумкин.

Мочалка танангиз билан бевосита алоқа қилади ва камдан-кам ҳолларда яхшилаб қуритилади. Барча одамга хос бактериялар кўпайишда давом этади ва агар ундан бошқа биров фойдаланса, унинг терисига ҳам ўтади ва тирноқларнинг замбуруғли касалликлари сабабига айланади.

Яна бир муҳим буюм – устара. У терини шикастлантириши, демак, бегона микроблар, жумладан, гепатит ва ОИВ вирусига йўл очиши мумкин. Бундан ташқари, устара туклар билан бирга терининг ўлик қисмлари ва у ердаги бактерияларни ҳам бирга олади.

Фото: Pixabay
  1. Оёқ кийим

Ўзгаларнинг шиппаклари ҳам хавфли. Одам оёғининг товон қисми билан доимий алоқада бўлиб, кўплаб микроорганизмларнинг уйига айланади (турли замбуруғлар, ичак таёқчаси, тилларанг стафилококк). Натижа ичак ёки замбуруғли инфекция бўлиб, организмга кичик яра ва ювилмаган қўллар орқали ўтиши мумкин.

  1. Маникюр анжомлари

Агар маникюрни салонда қилсангиз, барча пинцет, қайчилар ва бошқа буюмлар зарарсизлантирилишини албатта кузатинг.

Устадан у микробларга қарши қандай курашишини сўранг. Инфрақизил стерилизатор тўғри келмайди – гласперлен (ёки қуруқ иссиқ жавонлиси) керак. Фақат шу ҳолатдагина бактериялар йўқотилади, акс ҳолда гепатит ёки ОИВ билан зарарланиш эҳтимоли мавжуд бўлади.

Энг хавфсиз вариант – бир марта фойдаланиладиган анжомлар. Бу гўзаллик устаси томонидан фойдаланиладиган қош учун пинцетларга ҳам тегишли.

Фото: Pixabay
  1. Телефон ва клавиатура

Ҳамкасбнинг компьютеридан клавиатура ҳамда сичқончадан фойдаланган ҳолда хат юбориш ёки турмуш ўртоғингизнинг телефонидан қўнғироқ қилиш? Раҳмат, аммо йўқ.

Тадқиқотлар иш жойлари ва телефонлари ҳожатхона ўриндиғидан ҳам ифлосроқ эканини кўрсатади. Шубҳаланяпсизми? Шахсий гаджетингизни сўнгги марта қачон антибактериал салфеткада артганингизни эслаб кўринг.

  1. Спорт залига тегишли буюмлар

Спорт билан шуғулланиш вақтида одамлар терлайди, тер эса микроблар яхши кўрган иссиқ ва нам муҳит саналади. Сиздан аввал фойдаланилган йога гиламчаси ёки тренажёрда тери инфекциясини чақирувчи организмлар, замбуруғлар ва вируслар бўлиши мумкин (герпес ва ҳатто одам папилломаси вируси), бу айниқса оёқяланг шуғулланиладиган жойларда долзарб.

Касалликларни четлаб ўтиш учун шахсий буюмларингизни ўзингиз билан олиб юришга ҳаракат қилинг. Машғулотлардан кейин албатта душ қабул қилинг, бунгача кўзларингизни қўлларингиз билан ишқаламанг ва сув бутилкасининг оғиз қисмига тегманг.

Мавзуга оид