Иқтисодиёт | 13:58 / 06.04.2019
4429
1 дақиқада ўқилади

«Ўзкимёсаноат» корхоналари 1,63 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди

Фото: Sputnik / Aleksandr Kryajev

“Ўзкимёсаноат” АЖ 2019 йилнинг январь-март ойларида ўз корхоналари фаолияти натижалари тўғрисида маълумот берди

Қайд этилишича, 2019 йилнинг январь-март ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1636,8 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 120,6%ни ташкил қилди.

Соф ҳолда 334,96 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 252,17 минг тонна азотли, 37,77 минг тонна фосфорли ва 45,02 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.

Ҳисобот даврида биржа савдоларига физик ҳолда 1276,5 минг тонна минерал ўғит чиқарилган ва шундан 681,7 минг тоннаси сотилган.

Бундан олдин, хўжалик жамиятлари устав капиталидаги давлат ва “Ўзкимёсаноат” улушлари сотилиши хабар берилганди.

Мавзуга оид