Жаҳон | 19:38 / 06.04.2019
15869
1 дақиқада ўқилади
Россия ФХХнинг собиқ директори вафот этди
Давлат думаси депутати ва Федерал хавфсизлик хизматининг учинчи директори бўлган Николай Ковалёв 69 ёшида вафот этди, деб хабар берди РБК.
Хабарда айтилишича, у узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этган.
Ковалёв 1949 йилда Москвада туғилган бўлиб, Москва электроника ва математика институтини битирган.
У 1974 йилда собиқ СССР ДХҚга ишга кирган ва турли оператив ҳамда раҳбарлик лавозимларида ишлаган — 1996 йилда Россия президенти фармони билан ФХХ директори этиб тайинланган.
Ковалёв Афғонистондаги жанговар ҳаракатларда иштирок этган бўлиб, армия генерали унвонини олган. 1998 йилда захирага чиққанидан сўнг «Научний центр» концерни бош директорининг ўринбосари бўлган.
Мавзуга оид
00:26 / 20.08.2024
Россия ФХХ юқори мартабали генераллар истеъфосига тайёргарлик кўраётгани айтилди
18:57 / 17.08.2024
Россия ФХХнинг икки полковниги католик черковларидан пора олиб келгани маълум бўлди
17:49 / 02.01.2024
Тақдири ноаниқ қолаётган собиқ КГБ ходими – ФХХ полковниги нега АҚШга қочиб кетганди?
23:51 / 09.05.2023