Жаҳон | 00:22 / 06.04.2019
27165
2 дақиқада ўқилади

Time муқовасига Ер шари узра турган Путин сурати жойлаштирилди

Time журнали ўз муқовасига Россия президенти Владимир Путин суратини жойлаштирди. Нашр сайтида эълон қилинган суратда Ер шари узра турган Путин кўрсатилган. Ер шарининг турли нуқталарида эса геотеглар жойлаштирилган. 

Муқовага журнал ичидаги “Путин золимлар ва барбод бўлаётган давлатлар империясини қурди” деб номланган мақола олиб чиқилган. Бу мақола Россиянинг Венесуэла, Ливия, Сурия ва Судандаги тузумларни қўллаб-қувватлашига бағишланган.   
  
Аввалги марта Путин Time муқовасига 2018 йил мартда жойлаштирилган. Унда Россия президенти бошида тож ва “Юқорилаётган подшоҳ” ёзуви билан тасвирланган бўлган. Муқовага иккита мақола олиб чиқилган: Михаил Зигарнинг “Владимир Путин чўққида қандай қилиб қолишни режалаштирмоқда” номли мақоласи ва Иен Бреммернинг “Россия нима учун чўкишда давом этмоқда” мақоласи. 

Умуман олганда Путин ушбу нуфузли нашр муқовасига илк бор Россия президенти этиб сайлангандан кейин 2000 йилда жойлаштирилган.

Мавзуга оид