Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токио прокуратураси суддан Nissan собиқ раҳбарининг турмуш ўртоғини сўроқ қилишни сўради
Токио прокуратураси Nissan автоконцерни собиқ раҳбари Карлос Гоннинг турмуш ўртоғини сўроқ қилишни сўраб судга мурожаат қилди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.
Прокуратуранинг гумон қилишича, 2015 йилда Карлос Гоннинг яқинларидан бири бўлган Suhail Bahwan Automobiles (SBA) компанияси раҳбари Ливанда GFI инвестицион компаниясини ташкил қилган ва ўз ҳисоб рақамидан компания ҳисоб рақамига бир неча миллион доллар ўтказган. Бу пуллардан 9 миллиони Гоннинг турмуш ўртоғи бошқарадиган компанияга ўтказилган ва қиймати 15 миллион доллар турувчи яхта сотиб олишга сарфланган.
Прокуратура Карлос Гоннинг аёлидан ўз ихтиёри билан суҳбатга келишни сўраган, аммо аёл буни рад этган. Эндиликда уни сўроқ қилиш бўйича сўровнома Токио судига жўнатилгани айтилмоқда.
Карлос Гон ўтган йил ноябрида ҳибсга олинганди. Унга 11 январда молиявий битимлар ҳақидаги қонунни бузиш ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш бўйича айбловлар билдирилган. Март ойи бошида Гоннинг янги адвокати унинг гаров пули ва Японияни тарк этмаслик ҳақидаги тилхати эвазига озод қилинишига эришган. Аммо озодликка чиқарилгандан бир ойдан камроқ вақтдан кейин яна панжара ортига жўнатилди.
Гоннинг навбатдаги ҳибсга олинишига у томонидан 2012 йилдан уммонлик дистрибьюторга тўловларнинг бир қисмининг ўзлаштирилиши сабаб бўлган. Прокурорлар Гонни 563 млн йенга (5 млн доллар) яқин пулни ўзлаштирганликда гумон қилишмоқда.
Мавзуга оид
17:03 / 28.10.2025
Ўзбекистонга “бегона” машина – қаровсиз қолдирилган Nissanʼнинг саргузаштлари
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
20:28 / 23.12.2024
Honda ва Nissan бирлашмоқда. Улар дунёдаги энг йирик учинчи автомобил ишлаб чиқарувчига айланади
23:35 / 15.11.2024