Фан-техника | 11:03 / 08.04.2019
16718
2 дақиқада ўқилади

Galaxy S10+’нинг бармоқ излари сканерини алдашга муваффақ бўлинди 

Фото: Pinterest

Тажрибанинг кўрсатишича, смартфонларнинг мукаммал ҳимояси ҳозирча мавжуд эмас. Гап шундаки, 3D-принтерда босилган бармоқ изини сенсор смартфон эгаси бармоғи деб қабул қилган.

Фойдаланувчилардан бири шу йўл билан Samsung Galaxy S10+ ҳимоясини четлаб ўта олган.

У смартфон эгасининг бокалда қолган бармоқ изини суратга олиб, уни фотосуратлар билан ишловчи дастурда қайта ишлаб, бармоқ изининг 3D-моделини олган. Смартфоннинг сенсори учинчи уринишда ушбу моделни смартфон эгаси бармоғи деб қабул қилиб, экранни блокдан чиқарган. Ушбу жараёнга бор-йўғи 13 дақиқа кетган.

Таъкидлаш жоизки, бу мураккаб жараён бўлса-да, аммо смартфонларнинг мукаммал ҳимояси ҳали мавжуд эмаслигини исботлади. Бу вазият Galaxy S10+’нинг юз сканериникидан бироз яхшироқ, чунки уни оддий фотосурат билан алдашга муваффақ бўлинган.  

Samsung Galaxy S10 ва S10+ смартфонларида оптик эмас, балки ултратовушли бармоқ изи сканери ўрнатилган. У ҳаттоки ҳўл, ифлос ва ёпишқоқ бармоқни ҳам таний олади, бу эса уни амалий жиҳатдан фойдалироқ қилади. Компаниянинг таъкидлашича, ушбу сенсор оптик сенсордан ишончлироқдир.  

Мавзуга оид