Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ИИВ чегарада хорижликларнинг бармоқ изларини олишни таклиф қилмоқда
Ҳозир бу жараён миграция хизмати ҳудудий бўлинмаларида амалга ошириляпти.
Бармоқ изларини олиш ҳозирги пайтдаги каби миграция хизмати ҳудудий бўлинмаларида эмас, балки чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларида амалга оширилиши керак, деб ҳисобламоқда Россия Ички ишлар вазирлиги.
«Биз буни жуда муҳим процедура деб ҳисоблаймиз. Албатта, келажакда буларнинг барчаси назорат-ўтказиш пунктларида бўлиши керак... Биз бу масалани тегишли идоралар билан муҳокама қилмоқдамиз», деди Валентина Казакова, Россия ИИВ миграция бошқармаси раиси.
Унинг сўзларига кўра, 2022 йилда қарийб 3 миллион кишидан миграция бўлимларида бармоқ излари олинган.
Дактилоскопирование ҳақидаги қонун Россияда ўтган йил охирида қабул қилинган эди.
Унга кўра, хорижликларнинг бармоқ изларини қолдириш муддати уларнинг мамлакатга кириш мақсадига боғлиқ. Агар бирор киши Россияда 90 кундан ортиқ турмоқчи бўлса, чегарадан ўтганидан бошлаб 90 кун ичида бармоқ изини топшириши шарт. Меҳнат мигрантлари учун бу муддат 30 кунни ташкил қилади.
Мавзуга оид
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
17:36 / 24.06.2026