Жазоирда вақтинчалик президент тайинланди
9 апрелда Жазоир парламенти президент Абдулазиз Бутафлиқанинг истеъфосини тасдиқлади. Мамлакат конституциясининг 102-моддасига кўра, 90 кунлик муддатга президент вазифасини вақтинчалик парламентнинг юқори палатаси раиси Абдулқодир Бинсалоҳ бажаради.
Бутафлиқанинг 2013 йилда саломатлиги ёмонлашгандан кейин Бинсалоҳ Жазоирни турли халқаро учрашувларда тақдим қилган ва Жазоирга келган давлат раҳбарларини қабул қилган.
Шу билан бирга матбуотда Бинсалоҳ келиб чиқиши марокашлик экани ва Жазоир фуқаролигини 1965 йилдагина олгани ҳақида хабар тарқалган. Маълумотларга кўра, Бинсалоҳ 1941 йилда Марокаш билан чегарадош Тламсан вилоятида туғилган.
Бундай ҳолатда унинг президент лавозимини эгаллаши конституцияга зид ҳисобланади, чунки бу лавозимни фақат жазоир миллатига мансуб шахс эгаллай олади. Бироқ Бинсалоҳнинг ўзи бу хабарларни инкор этмоқда.
Мавзуга оид
14:11 / 10.11.2023
Колумбия Жазоирни Ҳаага судида Исроилга қарши иш очиш режасида қўллаб-қувватлади
22:13 / 15.09.2023
Генерал Суровикин Жазоирда кўриниш берди
20:46 / 24.11.2022
Жазоир суди одамни ёқиб юборган 49 кишини ўлимга ҳукм қилди
10:36 / 10.09.2022