Жамият | 19:08 / 09.04.2019
3998
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 57 фоиз аҳолига маиший чиқинди олиб чиқиш бўйича хизмат кўрсатилади —  қўмита

Айни пайтда Ўзбекистон аҳолисининг 57 фоизи маиший чиқиндини тўплаш, олиб чиқиш хизматидан фойдаланиш имкониятга эга, деб хабар бермоқда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ахборот хизмати. 

Маълум қилинишича,   2013-17 йилларда туман маркази ва қишлоқ аҳоли яшаш пунктларида маиший чиқиндини тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизмати фақат 1,3 миллион кишига кўрсатилган. Яъни умумий аҳолининг 5-6 фоизи ушбу хизматдан фойдаланиши мумкин бўлганди.

 «Тоза ҳудуд» ДУК ва «Махсустранс» томонидан ҳар йили мамлакатда 8-9 миллион тонна чиқинди аҳоли яшаш пунктларидан олиб чиқилади ва уларнинг 8-9 фоизи қайта ишланади. 

Қўмита маълумотига кўра, мазкур соҳада самарали ишни ташкиллаштириш учун яна 1090 та махсус транспорт сотиб олиниши керак. 

Шунга қарамай, маиший чиқиндиларни тўплаб, олиб чиқиш билан бирга, аҳоли яшаш пунктларида ноқонуний чиқинди тўплаш марказлари пайдо бўлиши назоратга олинган. 

2019 йил апрел ойи маълумотига кўра, қўмита томонидан 1753та ноқонуний чиқинди тўплаш масканлари аниқланган, 1543та корхонанинг 616таси кўздан кечирилганда чиқинди ўрнатилган тартибда олиб чиқилмагани аниқланган.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид