Тошкент вилоятида оқ рангга бўяб олиб чиқиб кетилаётган бир килодан ортиқ тилла тўхтатиб қолинди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Навоий” чегара божхона постида заргарлик буюмларини яширин тарзда олиб ўтишга қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Ўзбекистондан мазкур пост орқали чиқиб кетаётган Ю.О. холислар иштирокида белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, у божхоначиларга маълум қилмасдан қўлбола усулда оқ рангга бўялган, жами оғирлиги 592,16 граммни ташкил қилувчи 207,2 миллион сўмлик 1 дона занжир ва 2 дона билагузукни яширинча олиб ўтаётгани аниқланди.
Шунингдек, тадбир давомида мамлакатимиздан қўшни давлатга чиқиб кетаётган яна бир фуқаро Ю.М. ҳам холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди. Натижада, унинг эгнидаги кийимидан қўлбола усулда оқ рангга бўялган, оғирлиги 601,89 граммни ташкил қилувчи 210,6 миллион сўмлик 1 дона тилла занжир ва 2 дона тилла билагузукни яширинча олиб ўтишга уриниши фош қилинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
17:56 / 06.11.2024
Тезкор қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари бождан озод қилинди
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
15:30 / 23.10.2024
9 ойда божхонада қанча қурол ва ўқ-дори ушлаб қолингани айтилди
18:08 / 01.10.2024