Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган 19 кг тилла буюмлар тўхтатиб қолинди
Давлат чегараларини қўриқлаш ва товар-моддий бойликлар контрабандасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Хусусан, Фарғона туманида яшовчи икки нафар фуқаро қўлга олиниб, улардан қўшни Қирғизистондан ноқонуний равишда давлат чегараси орқали мамлакатга олиб ўтилган тахминий қиймати 20 млрд сўмлик, умумий оғирлиги 19 кг 119 гр бўлган тилла заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда олинган далилий ашёлар экспертизага юборилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
08:26
5 килограммдан ортиқ гашиш, марихуана ва минглаб дори воситалари аниқланди
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
09:05 / 17.06.2026