Жамият | 09:55 / 10.04.2019
22049
2 дақиқада ўқилади

ФВВ: Бухорода кучли ёмғир туфайли бинолар қулаши ва фуқароларнинг жароҳат олиши ҳолатлари кузатилмади 

Фото: ФВВ

Жорий йилнинг 9 апрель куни соат 04:00ларда бошланган кучли ёмғир натижасида Бухоро шаҳрининг «Амиробод», «Ҳофиз Таниш Бухорий», «Роҳат», «Чорбоқоли», «Мирзо Ғофур», «Ҳавзинав», «Озод», «Низомий», «Турсуной», «Камолот», «Тинчлик», «Янгиобод», «Тагбанд Бофон», «Фурқат» «Хўжа Порсо» кўчалари, шунингдек, Бухоро тумани «Шейхонча» кўчасига ариқлардан сув тошиб чиқиши ҳолатлари кузатилди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Фото: ФВВ

Бундан ташқари, «Ҳавзинав» кўчаси 21-уй, Амиробод кўчасидаги 13-уй, «Бўри Бофон» кўчасидаги 23-уй, «Обод» кўчасидаги 74-уй, «Роҳат» кўчасидаги 31-уй, «Кўчабоғ» кўчасидаги 20-уй, «Тошкўча» кўчасидаги 80-уй, «Мирзо Ғофур» кўчасидаги 19-уй, «Мустақиллик» кўчасидаги 32-уйларнинг ҳовлиларига оқава сувлари кириш ҳолатлари қайд этилган.

Фото: ФВВ

Юзага келган вазиятни бартараф этиш тадбирларига вилоят Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари, шунингдек, Бухоро шаҳар ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, вилоят “Сувоқава” ДУКнинг шахсий таркиби ва махсус техника воситалари жалб этилди.

Фото: ФВВ

Мазкур ҳолатларда биноларнинг қулаши ва фуқароларнинг тан жароҳати олиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмади, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид