19:51 / 10.04.2019
10142

Номаълум миллионер “Оч ўйинлар” фильми услубида омон қолишга мусобақа уюштирмоқда

Фото: “Оч ўйинлар” фильмидан кадр

Номаълум миллионер Голливуднинг “Оч ўйинлар” фильми услубида омон қолишга мусобақа ўтказмоқчи. Бу ҳақда IGN хабар берди. 

Ўйин хусусий оролда ўтади ва 3 кун давом этади. Унда 100 киши иштирок этади. Иштирокчилар страйкбол автоматлари (бўёқли шарчалар билан отувчи автомат) ва шарча текканини қайд қилувчи ҳимоя жилетлари билан қуролланадилар. Мусобақанинг фаол босқичи кунига 12 соатдан давом этади, қолган вақт иштирокчилар лагерда дам олишлари мумкин бўлади.

Омон қолган иштирокчи ғолиб бўлади. У 100 минг фунт стерлинг билан мукофотланади. 

Ўйинларни байрамларни ташкиллаштириш билан шуғулланувчи Hush Hush компанияси ташкиллаштиради. Агар мусобақа муваффақиятли кечса, уни ҳар йили ўтказиб туриш режалаштирилмоқда.  

Top