Жаҳон | 00:44 / 10.04.2019
18244
2 дақиқада ўқилади

Украинада Порошенконинг Путинга қарама-қарши турган реклама билбордлари пайдо бўлди

Фото: president.gov.ua

Украинада президент Пётр Порошенко Россия президенти Владимир Путинга қарама-қарши тасвирланган билбордлар пайдо бўлди. Сиёсий реклама Порошенко шоумен Владимир Зеленский билан кураш олиб борадиган президент сайловларининг 2-босқичи арафасида жойлаштирилган.   

Билбордда “21 апрель. Ҳал қилувчи танлов!” деб ёзилган.

Порошенконинг штабида билборддаги ташвиқот Зеленскийни Путинни қўллаб-қувватловчи номзод кўринишида акс эттириши рад этилган. “Рекламанинг сюжети Порошенко жамоасида Зеленскийни гўёки Путин агенти деб ҳисоблашаётганини англатмайди”, деб таъкидлаб ўтган Порошенконинг сафдошлари.  

Порошенко штабининг таъкидлашича, Путин гўёки “Кремлга Украинани назорат остига олишга ижозат берадиган заиф, тайёрланмаган президент ҳақида орзу қилади”, шу сабабли “жорий чақириқлар шароитида мамлакатга кучли президент ва олий бош қўмондон” талаб этилади.

Сайловларнинг 1-босқичида Зеленский 30 фоиз билан етакчилик қилганди. У Порошенкодан деярли 2 марта кўпроқ овоз тўплашга муваффақ бўлган. 2-босқич 21 апрелга белгиланган. 

Фото: Акцент‏/Твиттер
Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид