Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Book challenge» давом этади: Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилди
Бугун, 11 апрелъ куни Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Абдимухтор Эргашев Қумқўрғон туманидаги ўзи ўқиган 21-сонли мактабда бўлиб, ўқувчиларга шахсий кутубхонасидан нодир асарларни совға қилди.
200 дан ортиқ китоблар ичида ўзбек ва жаҳон адабиётининг кўпгина бестселлер асарлари ўрин олган.
Вазирлик мутасаддиси мактабда яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишган, шунингдек, ўқувчилар билан учрашув ўтказиб, уларнинг севимли бадиий асарлари борасида фикр алмашган.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳар ким ўз мактаби учун китоб ҳадя қилиш бўйича билдирган ташаббуси кўпгина вазирлик ва ташкилот вакилларининг амалий фаолиятида ҳам янгилик бўлди, дейиш мумкин.
Оммавий тарзда давом этаётган «Book challenge» акцияси жойларда мактаб кутубхоналарининг китоб фондини бойишига ва ўз ўрнида ўқувчиларнинг китобга бўлган қизиқишини орттиришга хизмат қилмоқда.