Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигериядаги шаҳар аҳолиси тўсатдан огоҳлантиришсиз тўлиқ эвакуация қилинди
Нигерияда ҳарбийлар бутун шаҳарни огоҳлантиришсиз тўлиқ эвакуация қилишди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси баёнотида маълум қилинган.
Маълум қилинишича, 8 апрель кечаси ҳарбийлар Борно штатидаги Жакана шаҳри аҳолисига ўз уйларини зудлик билан тарк этишни буюришган. Аҳоли автобуслар ва юк машиналарда Майдугури шаҳридаги лагерга кўчирилган.
Умумий ҳисобда 10 мингга яқин одам эвакуация қилинган. Ҳарбийлар буни ушбу ҳудудда куч операциялари ўтказилиши олдидан хавфсизликни таъминлаш билан тушунтиришган.
БМТнинг гуманитар масалалар бўйича Нигериядаги координатори Эдвард Каллоннинг таъкидлашича, одамларга нарсаларни йиғиштириш учун жуда оз вақт берилган, баъзилар ҳаттоки пойабзалларини кийишга ва ўзлари билан бирор нарса олишга ҳам улгурмай қолишган. Каллон Нигерия ҳукуматини кўчирилган одамларни бошпана, зарур буюмлар ва егулик билан таъминлашга, уларга тиббий ёрдам тақдим қилишга ва улар ўз уйларига қачон қайта олишларини маълум қилишга чақирган.
Нигерия шимоли-шарқида аввал “Боко ҳаром” деб аталган “Ислом давлатининг Ғарбий Африка вилояти” террорчилик гуруҳи фаол ҳаракат қилади. Ушбу гуруҳ тартибсизликлар уюштириши, черковларга ва полиция бўлимларига ҳужум қилиши ҳамда ўқувчи қизларни оммавий ўғирлаши билан маълум.
Мавзуга оид
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
14:49 / 02.04.2026
Гулистонда кўп қаватли уй қулаш хавфи сабаб унда яшовчилар эвакуация қилинди
01:04 / 21.03.2026
Славянскдан болаларни мажбурий эвакуация қилиш бошланди
19:01 / 02.03.2026