Жамият | 14:49
2419
2 дақиқада ўқилади

Гулистонда кўп қаватли уй қулаш хавфи сабаб унда яшовчилар эвакуация қилинди

Воқеа гувоҳига кўра, кўп қаватли уйнинг 1-қаватидаги савдо дўконларидан бирида асосий устун олиб ташланган. Шу сабабли уй қулаш ҳолатига келган.

Фото: Kun.uz

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида қулаш хавфи юзага келди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, Гулистон шаҳри Боғишамол маҳалласидаги 8-уйда яшовчилар 1 апрел куни тушдан кейин тезкор равишда эвакуация қилинган. Бунга кўп қаватли уйда қулаш хавфи юзага келгани сабаб бўлган.

Воқеа гувоҳларидан бирининг Kun.uz’га маълум қилишича, ушбу кўп қаватли уйнинг 1-қавати савдо ва хизмат кўрсатиш масканларига айлантирилган.

Дўконлардан бирининг эгаси тегишли ташкилотлар рухсатисиз асосий устунни олиб ташлабди. Шу сабабли, “дом” қулаш ҳолатига келган. Ҳозир ҳеч ким яшамаяпти. Қурби етганлар ижарага уй олишган, етмаганларни эса ётоқхоналарга жойлаштиришган”, дейди у.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ҳолатни Kun.uz’га тасдиқлади. Унинг билдиришича, текширилиб, хулоса олингунича эҳтиёт чораси сифатида одамлар эвакуация қилинган. Ҳокимлик вакилига кўра, ҳолат ўрганиляпти, уйни таъмирлаш ёки бошқа қуриб бериш масаласи кўрилмоқда. 

Руслан Сабуров
Муаллиф Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид