Хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи 50 га яқин ташкилот ННТлар клубига қўшилди
Хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи 50 га яқин ташкилот Нодавлат нотижорат ташкилот (ННТ)лар клубига ихтиёрий равишда бирлашди. Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати Kun.uz'га шу ҳақида хабар берди.
Клуб аъзолари сафини кенгайтириш мақсадида 2019 йилнинг 10 апрель куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ҳамкорлигида имконияти чекланган болалар, шунингдек, алоҳида иқтидорли болалар ва ёшлар муаммоларини ўрганувчи, ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг ижтимоийлашуви ҳамда ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби йўналишларда фаолият кўрсатаётган ННТлар билан давра суҳбатлари ўтказилди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар клуби жорий йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошида ташкил қилинган эди.
Клубнинг асосий мақсади хотин-қизлар соҳасида фаолият олиб борувчи нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳамкорлик қилиш, фаолиятини мувофиқлаштириш майдонини яратиш, ижобий тажрибаларини оммалаштириш, шунингдек, ижтимоий хизматларни мувофиқлаштириш, аёллар ва болалар масалаларида дуч келаётган муаммоларда ННТларнинг ролини оширишдан иборат.
Айни пайтда Ўзбекистонда 9697 та ННТ мавжуд бўлиб, улардан 376 таси хотин-қизлар соҳасида иш олиб боради.
Мавзуга оид
16:46 / 26.08.2024
Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
10:02 / 08.07.2024
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради
23:32 / 30.01.2024
Нодавлат уюшмаларнинг давлатга тааллуқли функциялари давлат идораларига ўтказилади
21:26 / 28.11.2023