Жаҳон | 00:45 / 13.04.2019
28506
2 дақиқада ўқилади

С-500 мажмуалари деярли тайёр бўлиб қолгани маълум қилинди

Фото: Defence.ru

Россиянинг С-500 “Прометей” зенит ракета мажмуаси ва бир қатор истиқболли радиолокацион станциялар якунланиш арафасида, деб маълум қилди Россия ҳарбий-коинот кучлари бош қўмондони ўринбосари – ҳаво ва ракета ҳужумига қарши мудофаа қўшинлари қўмондони генерал-лейтенант Юрий Грехов.

Унинг таъкидлашича, яқин орада қўшинларга ўрта масофаларга мўлжалланган С-350 “Витязь” мажмуаси етказилиши кутилмоқда. Бу мажмуанинг илк намунасини маршал Георгий Жуков номидаги ҳарбий-коинот кучлари ҳарбий академияси ракета қўшинлари ўқув маркази олиши кутилмоқда. 

Греховнинг айтишича, С-350 “Витязь” ва С-500 “Прометей” мажмуалари “барча жараёнлар ва ҳарбий иш операцияларининг максимал автоматлаштирилиши билан маҳаллий замонавий элементлар негизида” яратилган. 

Мавжуд маълумотларга кўра, С-500 мажмуаси 600 км таъсир доирасига эга ва бир вақтда сониясига 7 км тезлик билан ҳаракатланаётган 10 та баллистик ракетани аниқлаб, уриб тушира олади ҳамда гипертовуш тезликларидаги жанговар блокларни ушлай олади.  

Мавзуга оид