Ўзбекистон куч тузилмаларининг ҳамкорликдаги машғулотлари якунланди
Шарқий ҳарбий округ худудида жойлашган барча қўшинлар ҳамкорлигидаги қўмондонлик-штаб машғулотлари бўлиб ўтди, деб хабар берди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони бошчилигида ҳамкорликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш, разведка ва бошқа муҳим маълумотларни тезкор алмашиш, шунингдек иштирокчи бўлинмаларнинг реал вақт мезонлари асосида самарали ва ягона бошқарувини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилди.
Таъкидланишича, машғулотларнинг амалий қисми ҳарбий округ ҳудудида жойлашган полигонлар ҳамда тоифаланган объектларда реал шароит ва вазиятларга имкон қадар яқинлаштирилган ҳолда ўтказилиши учун шароитлар муҳайё этилди. 50 га яқин бўлинмалар марш уюштирди, 200 квадрат километрга яқин ҳудудда ердан ва ҳаводан разведка ишлари олиб борилди. 60 га яқин шартли амалий машқлар ҳамкорликда бажарилди.
Ўқувларда иштирок этган Мудофаа вазирлиги тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги шахсий таркиби томонидан учта вилоятдаги ўта муҳим объект ва иншоотларнинг қўриқланиши кучайтирилган тизимда олиб борилди. Қўриқланаётган ўта муҳим объектларда шартли машғулотлар ўтказилди.
Ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб машғулотларининг яна бир амалий жараёни Шарқий ҳарбий округи Фарғона дала-ўқув майдонида давом этди. Уни Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонлиги масъул офицерлари кузатиб боришди. Машғулотларда давлат чегараси ҳимоясини кучайтириш, эҳтимолий чегара бузилиш ҳолатларини тезкор аниқлаш ва бартараф этиш, фавқулодда вазият юзага келганда куч тузилмалари билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари намойиш этилди.
Машғулотлар якунида жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари томонидан рағбатлантирилди.
Мавзуга оид
20:36 / 12.10.2024
Жиззахда Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
12:47 / 13.07.2024
Хитой ва Россия Жанубий Хитой денгизида қўшма ҳарбий машғулотлар бошлади
21:31 / 21.05.2024
Россия Мудофаа вазирлиги тактик ядро қуроллари билан машғулотлар бошланганини эълон қилди
10:24 / 30.10.2022