Жаҳон | 07:54 / 15.04.2019
5647
1 дақиқада ўқилади

Нобель мукофоти совриндори Пол Грингард вафот этди

Фото: AP

Америкалик олим, нейробиолог ва физиология ёки тиббиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори Пол Грингард Нью-Йоркда 94 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 14 апрелда Грингард 1983 йилдан бери ишлаган Рокфеллер университетида маълум қилинган. 

“Нейробиолог, Нобель совриндори, мия ҳужайраларининг ўзаро таъсирлашуви ҳақидаги тушунчаларимизни тубдан ўзгартирган ҳамда нейрологик ва руҳий касалликларнинг кенг спектрини даволаш усуллари ривожланишига улкан ҳисса қўшган Пол Грингард 13 апрелда вафот этди”, дейилган хабарда.

Грингард Рокфеллер университетида ишлашни бошлашидан олдин Альберт Эйнштейн номидаги тиббиёт коллежи ва Йел университетида ўқитувчилик қилган.

Олим 2000 йилда асаб тизимида сигналлар узатилиши билан боғлиқ кашфиёт учун Эрик Кэндел ва Арвид Карлссон билан бирга Нобель мукофоти билан тақдирланган.

Уларнинг тадқиқотлари неврологик ва руҳий касалликлар пайдо бўлиши механизмини тушунишга имкон берган.

Мавзуга оид