Жаҳон | 21:32 / 15.04.2019
12519
2 дақиқада ўқилади

Йирик шаҳарларда яшовчилар нонуштага етадиган пулни қанча вақтда топишлари ҳисоблаб чиқилди

Bloomberg агентлиги дунёнинг йирик шаҳарларида яшовчи кишилар нонуштага етадиган пулни қанча вақтда топишларини аниқлаш мақсадида Bloomberg 2019 Global City Breakfast Index тадқиқотини ўтказди.

Бунинг учун дунёнинг 137 та йирик шаҳрида стандарт нонуштанинг ўртача нархи ва бирор киши бундай нонушта учун қанча вақт ишлаши кераклиги ҳисоблаб чиқилган. Стандарт нонушта сифатида бир стакан сут, битта тухум, икки бўлак нон ва битта мева олинган. 

Тадқиқот натижаларига кўра, рейтингнинг энг юқори поғоналарини Женева, Дубай, Берн, Люксембург, Сан-Франциско ва Цюрих эгаллаган. Бу шаҳарларда одамлар бир кунда топадиган пулларининг 1 фоизга яқинини нонуштага ишлатар эканлар. Уларга нонуштага етадиган пулни топиш учун 5 дақиқада кифоя қилади. 

Москвада яшовчи кишига бунинг учун 10,6 дақиқа вақт керак бўлади ва нонуштага кунлик даромадининг 2,2 фоизини сарфлайди. 

Рейтингиннг сўнгги ўринларини Африканинг Лагос ва Аккра шаҳарлари эгаллаган. Бу шаҳарда яшовчиларга нонуштага етадиган пулни топиш учун 2 соатдан кўпроқ ишлашлари талаб қилинар экан. Хитойликка нонуштага пул топиш учун 30 дақиқа, Гана пойтахтида яшовчи кишига эса 2 соат 15 дақиқа ва кунлик даромадининг 28 фоизи керак бўлар экан.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда