Судандаги қочқинлар лагеридаги тўқнашувларда 14 киши ҳалок бўлди
Суданнинг Дарфур туманида ички кўчирилган шахслар учун мўлжалланган лагерда юз берган тўқнашувлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Жанубий Дарфур вилояти губернаторига иқтибос келтирган ҳолда SUNA давлат агентлиги хабар берди.
“Лагер қурол билан тўлиб-тошган ва у унда исёнчилар борлиги сабабли вилоят учун нохавфсиз ўчоққа айланган”, деб айтган губернатор Ҳошим Холид.
Агентликнинг таъкидлашича, лагерни БМТ ва Африка иттифоқининг Дарфурдаги тинчликпарвар миссияси бошқаради ва вилоят маъмуриятига у ерга киришга йўл бермайди.
Суданнинг ғарбидаги Дарфурда 2003 йилдан бери вақти-вақти билан Судан ҳукумати кучлари ва исёнчи айирмачи гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар юз бериб туради. 2007 йилда БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳудудга БМТ ва Африка иттифоқининг ҳарбийлари ва полициячилари қўшма миссиясини жўнатишга қарор қилган.
Мавзуга оид
14:30 / 04.11.2024
Суданда вабо эпидемияси 852 кишининг ҳаётига зомин бўлди
20:57 / 31.10.2024
Суданда 130 аёл жинсий зўравонликдан қутулиш учун ўз жонига қасд қилди
22:43 / 21.10.2024
Суданда саҳнида россияликлар бўлган юк самолёти уриб туширилди
18:02 / 27.09.2024