22:45 / 18.04.2019
33050

Тошкент шаҳрига элтувчи Ўзбекистоннинг энг катта автомобиль йўли вақтинча ёпилди

Фото: ЎзА

Айни пайтда Тошкент шаҳри ва республикамизнинг саккиз вилоятини ҳамда Қорақалпоғистон Республикасини боғловчи М-39 — «Олмаота – Бишкек – Тошкент – Термиз» автомобиль йўли 865-километрининг Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудида жойлашган Яллама кўпригида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу сабабли республикамизнинг бошқа вилоятларидан Тошкент шаҳрига келаётган автомобиллар тирбандлиги юзага келмоқда, деб ёзади ЎзА.

Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг ЎзАга маълум қилишича, «Олмаота – Бишкек – Тошкент – Термиз» автомобиль йўлининг 871-километрида жойлашган иккинчи даражали йўл орқали М-34 — «Тошкент – Душанбе» йўлига ўтиб, Тошкент шаҳрига етиб олиш мумкин.

Тошкент вилояти ЙҲХБ ҳайдовчилардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди.

Top