Ўзбекистон | 18:19 / 14.02.2024
20340
2 дақиқада ўқилади

М-39 халқаро автомобил йўли ёқасида ёриқлар пайдо бўлди. Юк машиналари Самарқанд шаҳрини айланиб ўтади

Чўпон ота тепалиги яқинида йўл енгил машиналар учун бир томонлама ташкил этилган. Жанубий вилоятларга қатнайдиган юк машиналари эса М-37 йўли орқали айланиб ўтади.

М-39 Тошкент-Термиз автомобил йўлининг Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтган 1079-1080-километрлари оралиғи, Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйлаб ўнг томондаги Чўпон ота тепалигида ёғингарчиликлар ва бир қатор омиллар таъсирида ёриқлар пайдо бўлган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 14 феврал куни содир бўлган.

Шу сабабли енгил машиналар учун М-39 йўлининг шарқий бўлагида бир томонлама ҳаракатланиш ташкил этилган. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун юк машиналари бошқа йўллардан айланиб ўтади.

Юк транспорт воситалари ҳаракати қуйидагича ташкил этилади.

Тошкент-Навоий йўналишига М-39-4Р-48 автомобил йўллари чорраҳасидан 4Р-4, 4К-493в автомобил йўллари орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.

Китоб-Тошкент йўналишига М-39, М-37а автомобил йўллари чорраҳасидан М-37а автомобил йўли орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.

Тошкент-Китоб йўналишига М-37 - М-37а автомобил йўллари чорраҳасидан М-37а автомобил йўли орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.

Қарши- Тошкент йўналишига А-378, М-37а автомобил йўллари кесишган қисмида ташкил этилган айланма ҳаракатдан М-37а автомобил йўли орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.

Тошкент-Қарши йўналишига М-37 –М-37а автомобил йўллари чорраҳасидан М-37а автомобил йўли орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.

Мавзуга оид